деб жавоб берди. Абу Суфён бу жавобдан ғазабга келди. Нуаймнинг гаплари ростлигига ишонди. Кейин яна элчисини жўнатиб: «Бу шанба ўрнига бошқа кунни шанба қилинглар. Эртага Муҳаммадга қарши урушмасак бўлмайди. Агар биз эртага урушга чиқсаг-у, сизлар биз билан бирга бўлмасангиз, сизлар билан иттифоқдан чиқамиз ва Муҳаммаддан олдин урушни сизлардан бошлаймиз», деди. Қурайза Абу Суфённинг гапларини эшитгач, шанба куни тажовуз қилмасликларини такрорлади. Кейин хотиржам бўлиш учун бир нечта одам сўради. Бу гапларни эшитган Абу Суфёнда Нуаймнинг гаплари ростлигига ҳеч бир шубҳа қолмади ва нима қилиш ҳақида ўйлай бошлади. Бу аҳволдан Ғатафонни хабардор қилди. Шундан кейин улар ҳам Муҳаммадга қарши урушга иккиланиб қолишди. Тунда Оллоҳ Таоло уларнинг устига қаттиқ шамол, кучли момақалдироқ ва ёмғир юборди. Бу шамол чодирларни учирди, қозонларни тўнтарди, қалбларга қўрқув солди. Улар мусулмонлар бу фурсатдан фойдаланиб, уларни ўлдириб юбориш учун улар томонга ўтди, деган хаёлга боришди. Тулайҳа ўрнидан туриб, Муҳаммад сизларга қарши урушни бошлади, ўзларингни қутқариб қолинглар, деб қичқирди. Абу Суфён: «Эй Қурайш жамоаси, йўлга тушинглар, мен кетдим», деди. Шундан кейин қавм кўтара олган нарсаларини кўтариб, қочиб қолди. Уларнинг ортидан бошқалар ҳам эргашди. Тонг отганда душмандан ном-нишон қолмаган эди. Расулуллоҳ с.а.в. бу ҳолни кўргач, мусулмонлар билан бирга Мадинага қайтиб келдилар. Оллоҳ Таоло мўминларни урушиш машаққатидан халос этди.
59-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|